Туркия дунёда биринчи бўлиб барқарор туризмга эришди

85

      Туркия дунёнинг энг яхши атроф-муҳит ва барқарорлик платформаси Глобал  Барқарор Туризм Кенгаши   (ГСТС) билан  ҳамкорлик шартномасини   имзолади. Ушбу  келишув   билан Туркия ва  ГСТС   биринчи марта Миллий  Барқарор Туризм Дастурини   тайёрлайди. Янги дастур  билан  Турк туризм саноати  глобал   барқарорлик   амалиётларини    тезлаштиради.

Ўтган йили пандемия шароитларига   қарамай, Хавфсиз туризм сертификати   билан рекорд даражадаги  ташриф буюрувчилар  сонига  эришган  Туркия, барқарорлик  стандартлари бўйича  энг яхши  аккредитация муассасаси   бўлган   Глобал  Барқарор Туризм Кенгаши  билан ҳамкорлик  шартномасини   имзолади. Шундай  қилиб, Туркия  ва  ГСТС барқарор туризм соҳасида  биринчи марта ҳукумат билан  миллий дастур ишлаб чиқиш  бўйича келишув  тузиб, дунёга   ўрнак   бўлди.

Туркия  барқарорликка   йўналтирилган  ёндашувни  жиддий  қабул  қилиб, ҳукумат  билан имзолаган шартноманинг биринчи босқичида миллий дастур мезонлари   аниқланади ва аудиторлик фирмалари таълим жараёнига  тортилади. Февраль ойининг биринчи ҳафтасидан бошлаб   Туркия туризм саноати  манфаатдор  томонлари ҳам жараёнга  киритилади. 2030 йилгача якунланиши  режалаштирилган  дастурнинг  биринчи  босқичи 2023 йилда, иккинчи  босқич 2025 йилда босқичма-босқич  амалга оширилади. 2030 йилда барча халқаро  стандартларга  жавоб   берилади.

Туркияни барқарор туризмда олдинга олиб  чиқадиган   келишув, ўтган йил  охирида  имзоланган Париж келишувидан  келиб  чиқадиган  мажбуриятларга  ҳам жавоб   беради. 2022  йилгача туризм соҳасида барқарор ўзгаришларни  бошлаб, Туркияни халқаро майдонда рақобатбардош қиладиган ГСТС ҳамкорлиги, шунингдек, халқаро туризм тенденцияларини кузатиш имкониятини  беради.

2020 йилда дунёда биринчи марта татбиқ этила бошлаган “Хавфсиз туризм сертификати” билан Туркияда транспорт, тураржой, муассаса ходимлари ва шаҳар  меҳмонларининг соғлиқни сақлаш  шароитлари, ресторанлар  ва конгресс марказлари каби  бир   қатор   чора-тадбирлар  амалга  оширилди  ва  тахминан   бугунга   қадар 12 минг  муассаса хавфсиз туризм сертификатига  эга. Шу нуқтаи назардан, туризм секторига, айниқса, тураржой  биноларига ҳам   хавфсиз, ҳам  барқарор  стандартлар  киритилади. Шундай   қилиб, 2022-йил апрель ойидан  бошлаб  тураржой бинолари  барқарор   амалиётга   босқичма-босқич   ўтади.