Аёллар – Халқ дипломатияси  маркази ардоғида

1042

8- март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири Шанхай халқаро ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази томонидан ҳам ташкил этилди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда ташкил этилган байрам тадбирида жамиятимизнинг фаол аёллари, опа-сингилларимиз, университетнинг  устозлари, профессорлар ва талабалар иштирок этишди.

Тадбир аввалида Ўзбекитстоннинг Хитой халқ Республикасидаги элчиси, Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси, ҳамда университет ректори – Содиқ Сафоевларнинг  табриги тингланди. Сўнгра Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров ва бошқалар сўзга чиқиб меҳмонларни ушбу баҳор айёми билан қутлаб, ўзларининг энг эзгу тилак ва истикларини билдирди. Юртимизда яқиндагина Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалаларида бошланган улкан  ислоҳотлар  ҳақида тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг санъат усталари ҳамда ижодкор талабалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

 

Зебо НАМОЗОВА,

«Ishonch»