Расмиятчиликнинг чегараси борми?

94

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги «Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари ўқув залларида архив ҳужжатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомга кўра, архив ҳужжатларидан фойдаланиш учун маъмуриятга ариза билан мурожаат қилиш ёки хат тақдим этиш зарурлиги қайд этилган.

Шундан сўнг мурожаат архив ходимлари томонидан уч иш кунида кўриб чиқилар экан.
Хўш, буни қандай тушуниш мумкин? Ортиқча қоғозбозлик ва сонсаларликни камайтириш талаб қилинаётган айни бир паллада бундай расмиятчиликка не ҳожат? Уч кун катта вақт эмасми?
Яқинда Навоий вилояти ҳокимининг 2007 йилдаги иккита қароридан фойдаланиш учун Вилоят давлат архивига мурожаат қилдим.
Афсуски, архив бошлиғи сўровимни рад этди. Бу ҳам етмагандек, вилоят ҳокимининг қароридан кўчирма олишим учун вилоят ҳокимига расман хат билан мурожаат йўллашим зарурлигини уқтирди.
Ўйлаб қоласан киши, борди-ю вилоят ҳокими ҳам менинг мурожаатимга рад жавобини берадиган бўлса, у ҳолда кимга мурожаат қиламан? Бу нима деган гап? Бундай аҳмоқона расмиятчиликнинг даври ҳамон ўтмадими?

Нормурод МУСОМОВ,
«ISHONCH»