Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилояти бирлашган қўмитаси ташаббуси билан Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ҳамда “Ичан қалъа” давлат музейи қўриқхонаси ҳамкорлигида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб спортнинг кураш тури бўйича мусобақа ташкил қилинди.
Унда Хоразм вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида мураббийлик қилаётган энг сара полвонлар ўзаро беллашди.
Баҳслар “Ичан қалъа” давлат музейи қўриқхонасининг “Ота дарвоза”си олдида ўтказилгани, Хивага ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳларга ўзгача завқ-шавқ улашди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар рағбатлантирилди.
Алишер САЛАЕВ,
Маданият, спорт ва туризм ходимлари
касаба уюшмаси Хоразм вилояти
бирлашган қўмитаси раиси



