Анқара
Туркия 2016 йили ФEТО террор ташкилоти томонидан уюштирилган 15 июлдаги хоин тўнтариш ташаббусига дуч келганига бугун роппа-роса олти йил бўлди. Мазкур хоин тўнтариш ташаббуси туфайли Туркияда бу кун ҳар йили “Демократия ва Миллий бирлик куни” сифатида нишонланади.
Қайд этилган хотира тадбирлари билан аждодлар руҳини бардавом қилиш, миллий онгни мустаҳкамлаш, шаҳидлар хотирасини ёдга олиш мақсад қилинган.
15 июль куни Туркиянинг Буюк Миллат Мажлиси биноси бомбардимон қилинди. Улар ичида Туркия Миллий телерадиокомпанияси ҳам ўрин олган бир неча давлат муассасалари тўнтаришчилар томонидан босиб олишга ҳаракат қилинди.
Анқара ва Истанбулда самолар қирувчи учоқлар билан тўлиб, кўчаларда эса танклар орқали таҳдид қилинди.
Президент Эрдоғаннинг дастурлари
Президент Ражаб Таййип Эрдоған 15 июль Демократия ва Миллий бирлик кунида Президентлик мажмуасидаги 15 июль хотираси учун фахрийлар ва шаҳидлар пойига гул қўяди.
Эрдоған Анқарадаги дастуридан сўнг кечқурун Истанбул Сарачҳане майдонида ўтказиладиган 15 июль Демократия Миллий бирлик куни тадбирига қатнашиб халққа мурожаат қилади.
“15 июлни унутмаймиз, унутилишига йўл қўймаймиз”
Президентлик алоқа директори Фаҳреттин Альтун, мавзуга оид шарҳида, Президент Ражап Тоййип Эрдоғаннинг 2016 йил 15 июлдаги тўнтарув кўринишидаги босқинчилик ташаббусига қарши халқ катта қаҳрамонлик кўрсатганини билдирди.
Тарихда мисли кўрилмаган кураш билан буюк хиёнатнинг бартараф этилганини эслатган Алтун, 15 июль миллий ирода ва демократиянинг ғалабаси бўлганини, миллатнинг ўша кечада майдонларга чиқиб, сотқин ва қўрқоқларга қарши “қаҳрамонлик достони” ёзганини таъкидлади.
Алтун, “Президентимиз ҳар доим таъкидлаганидек, 15 июлни унутмаймиз, унутилишига ҳам йўл қўймаймиз. ФEТОнинг хиёнатларини доимо ёдга оламиз” деган ибораларни ишлатган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бу курашдан Туркия 251 нафар қурбон ва юзлаб ярадорлар билан чиқди.



