Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг “Юристкадр” телеграм канали юритувчиси ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиевнинг чиқишига муносабати

300

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари!

Барчангизга маълумки, сўнги йилларда ахборот соҳасида нафақат дунёда балки юртимизда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди ва жараён изчил давом этмоқда. Аммо, ахборот асри бизга бугун ахборот ҳақиқий қуролга айланиб бораётганини кўрсатмоқда. Негаки бугун маълум асоссиз хабар орқали исталган шахс ёки ташкилот хусусида кенг жамоатчилик орасида нотўғри фикрни юзага келтириш мумкин.

Аҳоли орасида Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси ҳақида нотўғри фикрни талқин этишга хизмат қилувчи пост жорий йилнинг 19 июль санасида соат 23:20да  “Юристкадр” телеграм каналига канал юритувчиси ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев томонидан жойлаштирилди.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ушбу чиқишга қуйидагича муносабат билдиради:

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги 5227-сонли Қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур нодавлат таълим муассасаси бўлиб меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасига олий маълумотли етук кадрларни тайёрлаб беради. Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясига абитуриентларни қабул қилиш тўғрисидаги ҳамда бўш иш ўринларига профессор ва ўқитувчиларни ишга таклиф этиш тўғрисидаги эълон роликлари “Ўзбекистон-24”, Ўзбекистон, Маҳалла телеканаллари ҳамда ҳудудий ва маҳаллий телеканалларда, шунингдек пойтахтимиз ва вилоятлар марказларидаги марказий кўчаларда жойлашган электрон мониторларда ҳам кенг ёритилмоқда.

Айни мазмундаги эълон матнлари эса Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Ишонч ва “Ишонч-Довери” газеталарида мунтазам эълон қилиб борилмоқда.

Шунингдек:

409721 нафар кузатувчиси мавжуд бўлган блогер Хушнудбек.уз расмий телеграм каналида;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 163 818 нафар кузатувчисига эга бўлган Edu.uz телеграм каналида.

Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимликларининг жами 60880 нафар кузатувчисига эга бўлган расмий телеграм каналларида;

Ўнлаб олий таълим муассасаларининг расмий телеграм каналларида;

80.000 га яқин фаол кузатувчисига эга бўлган Вазият 24 ютубе каналида.

Ҳурматли талаба бўлиш орзусидаги ёшларга шуни маълум қиламизки, Академияга 2022-2023 ўқув йиллари учун ҳужжатларни қабул қилиш кундузги таълимнинг бакалавр йўналиши бўйича жорий йилнинг 20 августга қадар давом этади.

Қўшимча маълумотларни (71) 265-01-64, (71) 265-01-54  телефон рақамлари ёки https://atso.mdg.uz веб-сайтимиз орқали олишингиз мумкин.

Шу ўринда ижтимоий тармоқларда асоссиз хабарлар тарқатмаслигингизни ва ҳар бир хабарга тўғри экан деб ишониб қолмаслигингизни сўраб қоламиз.

Озодбек Қувондиқов,

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академияси матбуот котиби