Фото танқид
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун яқинлашди дегунча, ижтимоий тармоқлару сайтлар, босма нашрлару телеканалларни она тилимиз обрў-эътибори, мавқеини ошириш ҳақидаги мақола, баҳс-мунозара, кўрсатувлар тутиб кетади. Узоқ йиллардан буён кузатилаётган жараён бу. Аммо кошки шундан бирон наф чиқса?..

Она тилимиз қадр-қиммати борасида қанча кўп гапирмайлик, унинг обрўси шунча тўкилиб бораётгандек гўё… Сиз кўриб турган суратлар – сўзимиз исботи.

Аслида, тилимизни ўзимиздан ҳимоя қилишимиз керакка ўхшаяпти. Чунки она тилимизни четдан биров келиб камситаётгани, бузиб ифодалаётгани йўқ. Ўзимизнинг қоракўзлар тилимизни шу кўйга соляпти…

PS: Президентнинг 2019 йил 21 октябрдаги “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. Мана, орадан шунча вақт ўтибди ҳамки, ушбу ташкилотнинг амалий ишларидан дарак йўқ. Кўча-кўйдаги манзарани қўя турайлик, ҳатто давлат идораларида ҳам давлат тилига бўлган эътибор ўша-ўша – эски ҳаммом, эски тос. Хўш, департамент қачон уйғонади?
