Ҳамюртимиз Руслан Нуриддинов Колумбия пойтахти Богото шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида бўлаётган жаҳон чемпионатида 109 кг. вазн тоифасида мутлақ чемпионликни қўлга киритди.
Нуриддинов даст кўтариш машқида 177 кг, силтаб кўтаришда 220 кг ва умумий ҳисобда 397 кг билан ушбу вазн тоифасида тенгсиз эканини исботлади.
У муросасиз кечган финал баҳсларида рақиби – грузиялик Гиоргий Чхеидзени 8 килограммга ортда қолдирди.
Бу ғалабаси билан андижонлик полвон икки бор жаҳон чемпионлигига эришган биринчи ўзбек оғир атлетикачисига айланди.
Анваржон ҲАЛИМОВ
“ISHONCH”



