Андижонлик талабаларга ўқишга бориб-келиш учун 11 та автобус ажратилди

47

Қўрғонтепа тумани Андижон вилояти марказидан 60 км. узоқликда жойлашган. Қишнинг совуқ кунларида ёқилғи маҳсулотлари нархларининг қимматлаб кетиши олис ҳудудда яшаб, Андижон шаҳрида таълим олаётган талабалар учун қийинчилик туғдираётган эди.

Излаган имкон топади. Қўрғонтепалик талабалар шу кунларда Андижондаги олийгоҳларга бепул қатнаяпти.
Ушбу ташаббус Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги фаол фермер ва тадбиркорлардан чиқди.
Талабалар учун Қўрғонтепанинг 8 та ҳудудига (Марказ, Қўрғонтепа, Қорасув, Султонобод, Дардоқ, Чимён, Қўштепа, Савой қишлоқларига) 11 та автобус юборилади.
Талабалар якшанба куни ўзлари яшаган ҳудуддан автобусда ўқиш жойига қадар элтиб қўйилади. Шанба куни эса ўқишдан уйларига қадар олиб келинади. Бунинг учун туман ҳокимлиги махсус чипта жорий қилди.

Анваржон ҲАЛИМОВ
“ISHONCH”