“Ҳудудгаз Андижон” ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш. тумандаги тўйхоналар, ошхоналар, кафелар ва жисмоний шахсларнинг хонадонларига газ қувурларига ноқонуний уланиб, ўғринча фойдаланишга рухсат берган.
Вилоят прокуратурасининг расмий баёнотида айтилишича, Ш.Ш. ва бошқалар жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 15 декабрда ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ш. процессуал тартибда гумонланувчи тариқасида ушланган.
Эслатиб ўтамиз: куни кеча Президент раислигида видеоселектор ўтказилиб, бугунги оғир вазиятда электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланишлар, ўғирликлар давом этаётгани, бундай ачинарли ҳолатлатларга жойлардаги раҳбарлар бефарқ ва шерик бўлаётганини чидаб бўлмас ҳолат, дея таъкидланганди.
Жумладан, ушбу йиғилишда декабрь ойи бошидан Андижон вилоятининг ўзида ноқонуний уланиб, ўғринча фойдаланиш 325 тага етгани алоҳида қайд этилганди.
Анваржон ҲАЛИМОВ
“ISHONCH”



