Алиса энди йўқолган телефонни топиб беради

80

Яндекс ўзининг овозли ёрдамчиси Алисага уй ичида йўқолиб қолган телефонни излашни ўргатди. Яъни, ушбу хизматга эга колонка ёки телевизорга «Алиса, телефоним қани?» десангиз, рақамингизга сим қоқади.

Телефон рақамимни қаердан билади, дейсизми? Яндекс ID орқали ўзингиз киритиб қўйган бўласиз-да.

— Байрам олди одамларнинг иши кўп бўлади. Тайёргарлик билан банд бўлиб, телефонни қаерга қўйганини унутиш ҳеч гап эмас. Шунинг учун Янги йил арафасида шу функцияни қўшдик — дейди компаниянинг овозли ёрдамчи ва ақлли қурилмалар бўйича раҳбари Сергей Мельник.