Ўзбекистонликларга қанча кэшбек тўлаб берилгани маълум бўлди

51

«Солиқ» мобил иловаси орқали тўланган кешбек йил бошидан буён 695,5 млрд сўмдан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳажмдаги кэшбек жорий йилнинг январ-ноябр ойлари оралиғида 1 685,7 минг нафар истеъмолчига тўлаб берилган.
Тўланган кэшбек суммаси ойлар кесимида:

январ – 15,5 млрд сўм;
феврал – 23,3 млрд сўм;
март – 41,2 млрд сўм;
апрел – 53,3 млрд сўм;
май – 59,7 млрд сўм;
июн – 73,4 млрд сўм;
июл – 78,1 млрд сўм;
август – 87,6 млрд сўм;
сентябр – 90,5 млрд сўм;
октябр – 87,0 млрд сўм;
ноябр – 85,9 млрд сўм.