McDonald’s Қозоғистонни тарк этиш арафасида, сабаби Россияга берилган санкциялар доирасига тушмаган бўлса ҳам улар учун гўшт маҳсулотлари Россиядаги франшизадан келтирилар эди. Эндиликда франшиза санкция сабабли Россияга McDonald’s учун гўшт ҳам етказиб бермаётгани туфайли Қозоғистондаги ресторанларга ҳам бу таъсир ўтказди.
Унинг манбаларига кўра, McDonald’s Украинада уруш бошланиши муносабати билан Россияни тарк этишга қарор қилгандан сўнг, Америка компанияси қозоғистонлик франчайзига россиялик етказиб берувчилардан қийма сотиб олишни тақиқлаган.
2022 йилнинг ноябрида тармоқнинг барча 24 та ресторани «маҳаллий етказиб беришдаги» чекловлар туфайли Қозоғистонда ўз якунлади.
McDonald’s Қозоғистонда 2016 йилдан бошлаб фаолият юритган. 2022 йил баҳори ҳолатига кўра, мамлакатнинг олтита шаҳрида 24 та ресторан очган.
Bloomberg маълумотларига кўра, собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг қариндоши Қайрат Бўранбаев 2016 йилда Қозоғистонга фаст-фуд тармоғини олиб келган. Бўранбаев «КазРосГаз» собиқ бош директори сифатида ҳам таниқли.
У, шунингдек, Беларусдаги McDonald’s франчайзасига эгалик қилган ва ўтган йили таъминот билан боғлиқ муаммолар туфайли лицензиясидан маҳрум бўлган.



