Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабар беришича, ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан 7200 дона “Fatzorb” номли кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотаётганлар аниқланди
Тезкор тадбирда фуқаролар И.Ш, Қ.М ҳамда Т.О.лар холис харидорга 200 та қути — 7200 дона “Fatzorb” дори воситаларини 18 миллион сўмга сотаётганида ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахслар кўрсатмасига асосан дори воситаларини сотган шахс “Андижон-Меҳригиё” табобат дорихонаси раҳбари Ю.Н эканлиги аниқланди. Ундан 663 дона “Fatzorb” кучли таъсир этувчи дори воситаси далилий ашё сифатида олинди.
Эслатиб ÿтамиз, ССВ ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “FATZORB PLUS Natural Fat&Carbo Binder” маҳсулотидан огоҳ бўлишга чақирган
“Fatzorb”да ортиқча вазн билан курашишнинг энг хавфсиз ва самарали воситаларидан бири дея таърифланаётгани билан маҳсулот таркибида кучли таъсир қилувчи сибутрамин (!) моддаси борлиги аниқланган.
Маълумот ўрнида: Сибутрамин моддаси организмда серотонин миқдорини ошириши ҳисобига иштаҳани бўғади. Серотонин эса модда алмашинувининг бузилиши миокард инфаркт, яра касалликлари ва баъзи руҳий касалликларга сабаб бўлади.
Анваржон ҲАЛИМОВ



