Лола ВАЛИЕВА, Самарқанд.
Саволга Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг меҳнат қонунчилиги инспектори Наргиза Асадова жавоб беради.
– Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болаларга ҳақ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори билан тасдиқланган Низом (2016 йил 23 августдаги 2821-сонли) асосида амалга оширилади. Мазкур Низомнинг 19-бандига мувофиқ, мактабгача таълим муассасаларидаги болалар умумий сонининг 15 фоизигача бўлган кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.
Имтиёз ота-оналардан бири ёки иккаласи ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оилалар фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик даромади энг паст бўлган кам таъминланган оилалар фарзандларига берилади. Тўловдан озод қилинган кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхати фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи томонидан берилган оиланинг мулкий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар ва мактабгача таълим муассасаси ота-оналар қўмитасининг хулосаси асосида белгиланади.
Ishonch.uz



