Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 12 ойи мобайнида Тошкентда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 1463 нафар шахс тан жароҳати олган, шундан 136 нафари ҳалок бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этган. Хусусан, болалар иштирокида содир бўлган ЙТҲ натижасида 56 нафар вояга етмаган шахсга оғир шикаст етган. Ачинарлиси, 17 нафар бола вафот этган.
P.S: Пойтахтда, умуман республикамизнинг барча марказий ҳудудларида тезлик 50-60 км.соатга камайтирилаётганидан норози бўлаётганлар ушбу рақамлардан ўзига тегишли хулоса чиқарса, ажаб эмас…
