Расман: «метан заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

58

Аномал совуқ кунлари фаолияти тўхтатилган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари шу йилнинг 2 февралидан бошлаб маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган рўйхат асосида босқичма-босқич ишга тушади.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳудудлар шароитидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган вақтлар оралиғида фаолият юритади.

Энергетика вазирлиги матбуот хизмати AГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилиши ҳақида хабар бермоқда.