Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига жиззахлик Дилфуза Боймирзаева ўзи меҳнат қилаётган Зомин туманидаги 5-умумтаълим мактабида унинг ҳуқуқлари бузилаётгани, асоссиз равишда дарс соатлари қисқартирилиб, ишдан бўшатилгани ва ушбу масалани ўрганиб, ижобий ҳал қилишда ёрдам сўраб, мурожаат қилган эди.
Унинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, иш берувчига ғайриқонуний буйруқни бекор қилиш, ходимни ишга тиклаш, мажбурий бекор юрган кунларига ҳақ тўлаш ҳақида 2022 йил 28 январда тақдимнома киритилган эди. Бироқ иш берувчи бу тақдимномани қаноатлантирмай келди.
Шу боис низо суд тартибида ҳал қилинадиган бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича Фориш тумани судининг 2022 йил 7 сентябрдаги ҳал қилув қарорига кўра, Д.Боймирзаевага 10 128 000 сўм иш ҳақи ва 2 миллион сўм маънавий зарар ундириб бериладиган бўлди.
Муқимбой ИСМОИЛОВ
«ISHONCH»
