1. Туз ( натрий хлорид) инсон танаси ўз ҳаётий функцияларини бажариши учун зарур бўлган асосий катионлардан биридир. Кундалик норма 10-13 гр. туз ҳисобланади. Агар туз миқдорини камида 4 гр. га камайтирсангиз, ҳаётингизни 6 йилгача узайтирасиз.
2. Инсон мияси мушаклар сингари — қанчалик кўп машқ қилдирсангиз, у шунчалик ўсади. Инсон мияси 27 ёшдан қарий бошлайди. 22 ёш — мия фаолиятининг энг юқори чўққиси ҳисобланади.
3. Қора (аччиқ) шоколадни яхши кўрадиган одамлар ёшроқ кўринади. У тери қаришининг олдини олишга ёрдам беради. Кўк чойда ундан ҳам кўпроқ антиоксидантлар мавжуд. Антиоксидантлар эркин радикалларни зарарсизлантиради ва шу билан юракнинг нормал ишлашини таъминлайди, тана ҳужайраларининг эрта қаришига йўл қўймайди.
4. Нима учун асал ақлни пешлайди? Ҳаммаси жуда оддий. Асал жуда фойдали таркибий қисмлардан иборат. Углеводлар ишлаш, серотонин бахт ҳисси, ўрганиш истаги, темир миянинг чап ярим шарини, мантиқий фикрлаш ва чиройли нутқни рағбатлантиради.
5. Сиз тўғри нафас оласизми? Олимлар сайёрада одамларнинг атиги 10 фоизи тўғри нафас олиши мумкинлигини аниқладилар. Тўғри нафас олиш пайтида сиз нафақат кўкрак қафасидан, балки ошқозондан ҳам фойдаланишингиз керак.
6. Кунига тахминан бешта ёнғоқ мағзини истеъмол қилиш керак, шу билан сиз умрингизни етти йилгача узайтирасиз.
7. Нима учун эркаклар гўштни яхши кўрадилар? Маълумки, тананинг ўзи нима етишмаётганини билиб олади. Баъзида одам танага зарур бўлган витаминлар ва минералларни ўз ичига олган маълум бир маҳсулотни истеъмол қилишни хоҳлайди. Эркакларнинг гўштга бўлган эҳтиёжи эркак гормони ва уни ишлаб чиқаришга бўлган эҳтиёждир.
8. Петрушка барглари иммунитет тизимини мустаҳкамлайди.
Русчадан А. Ҳалимов таржимаси



