Ўзбекистондаги Хитой элчиси дипломатик миссиясини якунлади

30

Ўзбекистонда 5 йилдан буён Хитой ҳукуматининг элчиси сифатида дипломатик фаолиятини олиб борган Цзян Ян ўз миссиясини якунлади.

Ташқи ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов шу муносабат билан элчи Цзян Янни қабул қилган.

ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ТИВ раҳбари меҳмонни қутлар экан, элчининг Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик муносабатлари ва ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган изчил фаолияти ва салмоқли ҳиссасини мамнуният билан қайд этди.

Шуниндек, икки давлат раҳбарларининг ишончли мулоқоти ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли бугун Ўзбекистон-Хитой муносабатлари мисли кўрилмаган юксак даражага кўтарилиб, тизимли ва жадал тус олгани, маданий-гуманитар, илмий-маърифий алоқалар кенгаётганлиги таъкидланган.

“Цзян Янь, ўз навбатида, Хитойнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятида Ўзбекистон томонидан ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди”, – дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.