Туркманистоннинг «Туркмангаз» давлат концерни Ўзбекистонга белгиланган ҳажмдаги суюлтирилган газни бепул етказиб беради.
Бу ҳақда Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов тегишли ҳужжатни имзолаган.
Ҳужжатда қайд этилишича, бу Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.
Шунингдек, Туркманистон ҳукумати «Туркмангаз»га суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул етказиб бергани учун тегишли маблағларни ажратади.



