Қашқадарёда 3 нафар банк мансабдори қамоққа олинди

38

Қашқадарёда 3 нафар банк мансабдори қамоққа олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, “Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилиши айтилмоқда.

“Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган”, – дейилади расмий хабарда.