— Ўғлим ажрашган. Ҳозир ҳеч қаерда ишламайди. У ишламаса ҳам алимент тўлашга мажбурми?
А. Н
Cаволга “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими Саламат Туремуратов жавоб берди:
— Агар ўғлингиз ҳеч қаерда ишламаса ва ҳеч қандай даромадга эга бўлмаса, алимент қарзи ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ундирилади.
Ишсизлардан ойлик алимент болалар сонига қараб, қуйидаги миқдорларда ундирилади:
Бир нафар бола учун — 883 764.84 сўм;
Икки нафар бола учун — 1 178 353.12 сўм;
Уч ва ундан ортиқ бола учун — 1 767 529.67 сўмдан кам бўлмаган миқдорда.
