20 ЁШЛИ ЙИГИТ ИЗТИРОБЛАРИ: «Онлайн қиморда 10 000 $ ютқазиб, оиламни пароканда қилдим»

50

Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини олиб бориш ёки унинг тарғиботи билан шуғулланиш тақиқланган. Шундай бўлса-да, орамизда интернетнинг бугунги имкониятларидан фойдаланиб, бу ўйинларга муккасидан кетаётган ёшлар учраб турибди.

Таҳлиллар сўнгги йилларда қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда бундай ўйинларда иштирок этиш билан боғлиқ жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони ортиб бораётганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг ўзида 4 мингдан ошиқ мана шундай ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Онлайн қимор аҳоли орасида мазкур ўйинларга нисбатан қарамликни вужудга келтирмоқда. Энг ёмони эса бу суиқасдга ҳам етакламоқда.

Қаҳрамонимиз эндигина 20 ёшга кирди, аммо аллақачон тоғдек қарзи билан виждон азобида яшамоқда. Онлайн қимор ўйнаб, кўп миқдорда пул маблағини ютқазган ва камига дўстлари, қариндош-уруғларидан қарз олиб қиморга тиккан.

Фарзандининг катта қарзга кирганини ва ўз вақтида тўламаса, озодликдан маҳрум этилишини тушунган ота яшаб турган уйини сотиб, қарзларни тўлайди. Ўшандагина ноқобил фарзанднинг кўзи «очилди».

Агар Сиз ҳам шу йўлда бўлсангиз, катта йўқотишлар ва кўнгилсизликлар бўлмасидан аввалроқ бў йўлдан қайтинг.