2023 йил 10 февраль куни соат Фарғона вилояти Бешариқ тумани яшаган Наманган мухандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 21 ёшли Х.Х. олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг ishonch.uz’га маълум қилишича, гуруҳ раҳбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли юқоридаги 5 та фанлардан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги ҳақида огоҳлантирган.
Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган. Шундан сўнг, талаба отасининг берган танбеҳига жаҳл қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани “Нурафшон” МФЙ худудидаги дала-адирлик майдонига ўзи билан биргаликда бензин ёнилғисини олиб келиб, ўзини устидан қуйган ва ўзини ёқиб жонига қасд қилган.
Х.Х.ни ёниб жароҳат олганлигини кўриб қолган фуқаролар унга ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келишган.
Тиббий маълумотга кўра, Х.Х.нинг баданида, алангадан танасининг 50 фоиз қисмида чуқур куйиш жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.
Шифкорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 3 кун ўтиб, яъни 13 феврал куни шифохонада вафот этган.
Ҳозирда Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
