Энди маҳкумларнинг қамоқдаги меҳнати пенсия тайинлашда ҳисобга олинади

33

Жорий йил 15 февралда имзоланган тегишли ҳужжатга кўра, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси қўшимча банд билан тўлдирилди.

Унга кўра, эндиликда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, “Жиноят-ижроия кодекси”га киритилаётган ўзгартиришлар билан маҳкумнинг меҳнатга виждонан муносабатда бўлиши, белгиланган меҳнат нормаларини бажариши, онгли равишда мустақил ишлаш кўникмаларининг шаклланганлиги, ўқишга ва касб-ҳунар ўрганишга қизиқиши унинг тузалиш йўлига ўтган деб топишда асос бўлиши белгиланмоқда.