Талабаларга келгусида ётоқхонасини онлайн банд қилиш имконияти яратилади

38

2023 йилги Давлат дастури лойиҳасида талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи бепул электрон хизмат жорий этилиши назарда тутилмоқда.

Мазкур хизмат Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатилиб, бунда:

— ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри ишлаб чиқилади;
— ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар устувор равишда жойлаштирилади;
— ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Маълумот учун, мазкур ҳужжат лойиҳаси билан Ҳукуматга 2023 йил мобайнида Электрон давлат хизматларининг улушини 55 фоизга етказиш ҳамда порталда жорий этиладиган ва оптимизация қилинадиган 40 та давлат хизматлари ва сервислари рўйхатини тасдиқлаш вазифаси топширилган.