Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини талон-торож қилганлар ҳақида маълумот берилди

49

Ўтган йили Пайариқ туман ХТБда 729 миллион, Пастдарғом туман ХТБда 339,3 млн. Каттақўрғон ХТБда 288,6 миллион, жами 1 миллиард 410 миллион сўм бюджет маблағлари растарата йўли билан талон-торож қилинган.

Вилоят халқ таълими бошқармаси мансабдорлари эса спорт жиҳозларини давлат харидлари орқали “атиги” 1 миллиард 33 миллион сўм қимматига сотиб олишга “ҳисса” қўшишган. Бу ҳақда вилоят кенгашининг саксон биринчи сессиясида маълум қилинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан 10 нафар шахсга нисбатан айбловлар эълон қилиниб, талон – торож қилинган маблағлар бюджетга қайтарилган.