Икки ҳудудда Nexia-3’га ўрнатилган газ баллонлари портлаб кетди

49

Кеча, 24 феврал куни соат 16:08 ларда Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинасига газ қуйилаётган вақтда унга ўрнатилган газ баллони портлаб кетган.

Оқибатда машинанинг орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган ва ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Шунингдек, бугун, 25 феврал куни соат 11:00 ларда Самарқанд шаҳар Ҳунармандлар МФЙ Бедил кўчасида жойлашган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчасида, шохобча ишчиси Пастдарғом тумани Гулобод МФЙда яшаган, 1980 йилда туғилган М.З., ушбу шохобчага сиқилган газ қуйиш мақсадида келган ҳайдовчи 1994 йилда туғилган Ҳ.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3 русумли автомашинага газ қуяётганда, багаж қисмига ўрнатилган газ балонининг ёрилиб кетиши натижасида чақнаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида МЧЖ ишчиси М.З. куйиш жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур икки ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.