Рақамли аутизм: меъёрлар унутилганда…

168

«Қизим жуда одам­ови, ҳеч ким билан дўстлашиб, чиқишиб кетолмайди. Телефондан ­бошини кўтармайди. Ҳозиргилар телефон билан туғиляптими, ҳайронман…»

Шунга ўхшаш гап-сўзлар қулоққа кўп чалинади.
Хўш, боладаги ўзгариш­ларга телефон сабаб­чими? YouTube, Wikipedia, Googleни бирин-кетин титкиладим. «Рақамли аутизм». Буниси нима бўлди?
Бу масалага «Neuro Care Clinic» клиникаси бош шифокори, невролог Саидазиз Сайдалиев шундай изоҳ берди:
– Рақамли аутизм (виртуал аутизм) – асаб тизимидаги бузилиш бўлиб, асосан, 2-3 ёшдан кейин бошланади. Бу касалликнинг келиб чиқишига бирламчи сабаб шуки, ота-­оналар фарзандларини телефон ёки компьютер билан ёлғиз қолдиришади. Бундай ҳолатда болалар ташқи дунё, яъни одамлар билан муносабатда қийналишади, давраларга қўшилолмайди, қизиқишлари сўниши ёки умуман пайдо бўлмаслиги мумкин, истакларини яширишади, инжиқланиб, уларда ҳар қандай нарсага эътиборсизлик кучая­­ди. Агар ўз вақтида олди олинмаса, бу ҳолат «классик аутизм» касаллигига олиб келади.
Аутизм грекча сўз бўлиб, «аутос» – «ўзим» деган маънони билдиради. Аутизмга чалинганлар ташқи олам, атроф­дагилар билан мулоқот қилишни исташмайди. Ёлғизликка мойил бўлишади. Улар биқиқ оламда яшашади. Фикр­лашлари ҳам бошқаларникига ўхшамайди. Бу касаллик синд­роми ўғил болаларга нисбатан қиз болаларда кўп учрайди. Уни даволашда психологлар билан ишлаш яхши самара беради.
Аслини олганда, 2 ёшдан ошган болажонларга оз-оз телефон ўйнашига, видео­лар кўришига рухсат бериш мумкин. Лекин айрим ёш оналар ҳали 2 ойлик чақалоқни ҳам телефонга ўргатиб қўйишмоқда. ­Кейинчалик эса «Телефондан бошини кўтармайди…», деб нолиб юришади.
Шакарнинг ҳам ози ширин. Ҳар нарсада меъёр бўлгани яхши.

Нилуфар АБДУМАЛИКОВА,
ЎзЖОКУ талабаси