10 март куни Миллий матбуот марказида «Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилоят бошқармалари томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Дилшод Акбаров ҳамда Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаcи бошлиғи Фаёзиддин Бердикуловлар иштирок этишди.
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган тадбирлари давомида вилоятда 2022 йилда 1 028 та ҳолатда 153,7 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниш ҳолатлари аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатларни бартараф этиш юзасидан олиб борилган ишлар натижасида 608 та ёки 59,2 фоиз ноқонуний ҳолат бартараф этилиб, ер майдонлари асл ҳолига қайтарилди.
Тадбирда ishonch.uz сайти мухбири ҳам иштирок этди.
