Ҳиндистон пойтахти Нью-Дели шаҳрида аёллар бокси бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Навбаҳор Ҳамидова бронза медали билан тақдирланди.
Гап шундаки, -66 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистонлик спортчи чорак финалда жазоирлик Имане Хелифга имкониятни бой берган эди. Бироқ кейинчалик жазоирлик боксчи дисквалификация қилинди ва унинг ўрнига Ҳамидова ярим финалчи сифатида қайд этилди.
Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчи қизлар кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигини медал билан якунлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Туркияда ўтган ЖЧда ҳамюртларимиз 2 та бронза медалига сазовор бўлишган эди.
Имане Хелифнинг чемпионатдан четлатилишига чемпионат пайтида ўтказилган генетик текширувда унинг жинси эркак бўлиб чиққани сабаб бўлган. Энг қизиғи, Хелиф ўтган йилги ЖЧда кумуш олган. Ҳатто олимпиадада ҳам қатнашган.



