Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади

37

Бу йили юртимизда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бошланган мамлакат туризм салоҳиятини жадал ривожлантиришга оид видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда таъкидланишича, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.
Шунингдек, туризмни ривожлантириш борасида сўнги пайтарда қабул қилинган чоралар катта натижалар беришни бошлагани таъкидланди.

Жумладан, 2022 йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).

Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.

Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.