“Соғлом танда сифатли таълим” шиори остидаги “Касаба уюшмаси кубоги учун” спорт мусобақаларининг Бухоро вилоят босқичи якунланди.
Мусобақанинг дастлабки босқичларида 12 000 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббий иштирок этди. Вилоят босқичида эса шаҳар ва туманлардан ғолибликни қўлга киритган жамоалар қатнашди.
Якуний натижаларга кўра, Қоракўл тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, “Касаба уюшмаси кубоги”, диплом ва 30 миллион сўмлик пул мукофоти тақдирланди. Шунингдек, мусобақада энг кўп иштирокчиси қатнашган таълим муассасаси, фаол иштирок этган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари “Спортни оммалаштирган энг яхши иш берувчи”, “Энг яхши ташкилотчи” номинациялари бўйича рағбатлантирилди.
Дилдора ИБРОҲИМОВА
“Ishonch.uz”



