Тошкентнинг янги ҳокими 15 минг кишидан иборат тарғибот гуруҳлари тузяпти

35

Яқинда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Шавкат Умурзоқов Конституция лойиҳасини аҳолига тўлақонли етказиш ва тарғибот ишларини юқори савияда ташкил этиш учун 15  минг 18 нафар пойтахтликдан иборат махсус тағибот гуруҳлари тузиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ, тарғибот гуруҳлари Тошкент шаҳар, туман ва маҳаллаларда маънавияти юксак, обрў-эътиборга эга бўлган нуроний-оқсоқоллар, жамоатчилик вакиллари, ёшлар, таълим, маданият, санъат, адабиёт соҳа вакиллари ҳамда ташкилот раҳбарлари орасидан тузилади.
Улар янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини кенг жамоатчиликка тушунтириш, аҳоли томонидан берилган таклифларни ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш ишларини олиб борадилар.

Тарғибот гуруҳларига Тошкент шаҳридан 19 нафар фаол бириктирилади. Уларга эса 3 кишидан иборат жамоатчилик гуруҳи раҳбарияти бошчилик қилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель – якшанба куни ўтказилиши белгиланган.