Давлатга тегишли бўлган кўпгина бино ва муассасалар бугун хусусийлаштирилиб, янгидан-янги бизнесга йўл очилмоқда. Тадбиркорлар мана шундай имкониятдан қай даражада фойдаланяпти? Умуман, давлат активларининг хусусийлаштирилиши самара беряптими? Давлат активлари бирма-бир хусусийлаштирилаётган бир вақтда кўпчиликни яна бир муҳим жиҳати ўйлантиради.
Яъни халқ учун зарур бўлган боғ, кинотеатр, дам олиш масканлари каби ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ҳудудлар сотиб юборилмаслиги қандай таъминланади?
Ishonch.uz мухбири ушбу саволлар билан мутасаддиларга юзланди.
Видео:
Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат активларини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтириш, самарасиз ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатишга жиддий эътибор қаратиляпти.
Давлатимиз раҳбарининг «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, айни дамда мавжуд 1 001 та корхонадаги давлат улушлари оммавий савдога чиқарилади. Айни пайтда нархлаш жараёнлари кетмоқда.
Бу галги хусусийлаштириш дастурини тайёрлашда кўчмас мулк объектларининг инфратузилма билан таъминлангани, аҳоли пунктларига яқинлиги ва улардан фойдаланишда қўшимча имкониятлар яратилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Активларнинг хусусийлаштирилиши ҳалққа нима беради?
Давлат активларининг хусусийлаштирилиши аҳоли учун қўшимча даромад, янги иш ўринлари очилишига хизмат қилмоқда. Айниқса, уларда мулкдорлик ҳиссини уйғотиш ҳамда йирик корхоналар фаолиятининг очиқлигига сабаб бўлмоқда. Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларида илк бор Металлургия комбинати, «Ўзтелеком» АЖ, “Саноатқурилишбанк» каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади.
Ушбу халқ IPO сининг ўзига хослиги яна шундаки, даромади бошқа хар қандай ташкилотларга нисбатан кўп бўлган ва мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлган бу каби йирик компанияларнинг акцияларига буюртмалар соддалаштирилган тартибда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали шакллантирилади. Бу билан аҳоли акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имкониятига эга бўлади. «E-auksion» электрон савдо платформаси, шу жумладан, мобил иловаси орқали реал вақт режимида савдоларни идентификация қилиш, инвестиция воситачилари билан шартнома тузиш ва депо ҳисоб рақамини очиш имкониятини яратади.
Феруза РАҲИМОВА
Ishonch.uz
