Болалар билан жинсий алоқа қилган Адлия ва ФВВ мансабдорлари

141
Вазирликлар бунга кескин муносабат билдиролмайдими?

Ижтимоий тармоқарда Хоразм вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва туман ФВВ бўлими бошлиғи болалар уйининг вояга етмаган қизлари билан жинсий алоқа қилиб келгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, уларга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.

Хусусан, Хоразм вилояти Халқ таълим бошқармасига қарашли Урганч шаҳридаги 1-сонли оилавий болалар уйи раҳбари Ю.Хга

ЖКнинг тегишли моддалари билан 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш тайинланган.

Вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи А.М ҳамда Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган А.Қ ларга нисбатан эса 128-1-моддаси билан  ҳар бирига 1 йил 6 ойдан муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Адлия вазирлиги ўз ходими билан боғлиқ мазкур мудҳиш ҳодисага жумладан қуйдагича «юмшоқроқ» муносат билдирмоқда:

«Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақидаги бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган. Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас» — дейилади расмий муносабатда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса мазкур тизим ходими билан боғлиқ ушбу вазият бўйича ҳали бирор муносабат берганича йўқ.