Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилувчи қонунни қабул қилди

76

Сенатнинг 39- ялпи мажлисида “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, мазкур Қонун бугунги кунда хотин-қизлар ҳамда вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган турли хил зўравонлик ҳолатларига нисбатан қатъий жазо чораларини белгилаш билан бир қаторда бундай салбий ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ:
• “оилавий (маиший) зўравонлик” (хотинига ёки эрига) учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик чоралари белгиланади;
• жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун енгиллаштирувчи ҳолатлар қўлланилмайди;
• жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар учун жазо кучайтирилади;
• жинсий зўравонликларда ёш аёнлиги тушунчаси олиб ташланади;
• жинсий жиноятларни содир этганларнинг болаларга таълим, тарбия бериш, шунингдек болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланади мазкур шахсларнинг реестри юритилади.

Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.