Нурафшон шаҳри марказидаги “Нуронийлар маскани” яқиндагина фойдаланишга топширилди.
Маълумотларга кўра, масканнинг қурилишига 3,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Ишлар вилоят маҳаллий бюджети ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ ҳомийлик маблағлари асосида амалга оширилган.
Бинода зарур шароитлар яратилган. Хусусан, кутубхона, шаҳмат-шашка, спорт-соғломлаштириш ҳамда тиббиёт хоналари энди нуронийлар хизматида. Дарвоқе, бу ерда уларнинг гурунглашиб, дилдан суҳбат қуришлари учун мўъжазгина чойхона ҳам мавжуд.

– Ёши улуғ кишиларнинг ҳаётий тажрибаси, насиҳатлари барчамиз учун, айниқса ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга, – дейди вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Фарҳод Омонов.


Маълумот учун, Тошкент вилоятида 340 мингдан зиёд кексалар истиқомат қилади.
Холида ЭГАМБЕРДИЕВА
Ishonch.uz
