Хабарингиз бор, бундан 62 йил аввал, яъни 1961 йил 12 апрель куни Юрий Гагарин билан “Восток” космик кемаси билан ер атрофида парвоз қилган.
Тарихий воқеа юз берган сана шарафига бутун дунёда 12 апрель “Космонавтика куни” сифатида нишонланади.
Ю. Гагарин «Восток—1» космик кемасида Бойқўнғир космодромидан учирилади ва дунёда илк бор ер атрофида парвоз қилган инсон сифатида тарихда қолди. Космосдаги 108 дақиқалик парвоз ушбу соҳа учун улкан ютуқ бўлганлигини алоҳида эътироф этиш зарур. Космонавт космосда кўрган-кечирганлари ва ҳис-туйғулари ҳақида бортдаги магнитафонга ёзиб олади. Муваффақиятли парвоздан сўнг, космик кема Саратов вилоятидаги Смеловка қишлоғи яқинида хавфсиз тарзда қўндирилди.
Ўшанда ушбу космик парвоз бутун дунёда катта қизиқиш уйғотди ва Юрий Гагарин дунёнинг машҳур одамига айланди.
Малика ва Гагарин
1961 йил ёзида Гагарин Буюк Британияга ташриф буюрди ва у ерда Қиролича Елизавета II билан учрашади. Ўша пайтдаги Британия судининг одоб-ахлоқ қоидалари Қироллик аъзоларини оддий одамлар билан суратга олишга имкон бермаган. Бироқ, малика тақиқни четлаб ўтиш йўлини ўйлаб топди. У Гагарин билан суратга тушган ва уни “ғайритабиий одам” деб айтган, шунинг учун одоб-аҳлоқ қоидаси бузилмаган ҳисобланган. Аммо бу фотосуратни ҳеч ким кўрмаган. Эҳтимол, у Қироллик архивида сақланаётган ҳам бўлиши мумкин.
Тарихий парвозидан сўнг Юрий Гагарин космонавтларни тайёрлаш марказида (ҳозирги унинг номи билан аталган) ишлашни давом эттирди. Aфсуски, коинотда бошқа парвоз қилиш насиб этмайди. Ўз касбини севган учувчи 1968 йил 27 мартда Миг-15 УТИ ўқув жангчи самолётида учаётганда вафот этади.
Косманавтика куни қачондан нишонлана бошлаган?
Космонавтика куни 1962 йилда ташкил этилган, орадан 6 йил ўтгач халқаро мақомга эга бўлган. “Авиация ва космонавтика куни” сифатида ҳар йили нишонланиб келинган. 2011 йилда байрам янги босқичга кўтарилди. БМТ Бош Ассамблеяси ушбу байрамни “Халқаро космик парвозлар куни”, деб эълон қилди.



