Чирчиқлик сувчиларнинг ололмаётган ойликлари ундириб берилди

34

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгашига “Ўзсувтаъминот” АЖ “Тошкентсувтаъминоти” МЧЖнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ходимлари норозилиги бўйича маълумот келиб тушди.

Ушбу масалани вилоят кенгаши масъуллари зудлик билан жойига борган ҳолда ўрганишга киришишди.

Маълум бўлишича, мазкур ташкилотда ишловчи 360 нафар ходимга бир ойлик маоши ўз вақтида тўлаб берилмаган ва бу ишчи-ходимларнинг норозилигига сабаб бўлган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент вилояти кенгаши меҳнат техник инспектори Ш.Ҳазратқулов ҳамда кенгаш юристконсульти У.Шамсиддиновнинг аралашуви билан Чирчиқ шаҳар “Сувоқова” ташкилоти ҳисобрақамига жами 391 миллион сўм маблағ туширилди ва барча ходимларга иш ҳақи тўлаб берилишига эришилди.

Холида Эгамбердиева,
ishonch.uz