Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимиздаги 116 та масжидда Ҳайит намози ўқилиши муносабати билан 21 апрель куни соат 00:00 дан 7:30 гача айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилишини маълум қилмоқда.
Жумладан:
– Бектемир тумани:
“Хўтон” масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача;
– Мирзо Улуғбек тумани:
“Тўра бува” масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача;
– Миробод тумани:
“Қўйлиқ ота” масжиди олдидаги ТХАЙ – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис чорраҳасигача;
– Олмазор тумани:
“Исломобод” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ– Сағбон кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Сағбон кўчалари кесишмасигача.
“Ҳазрати имом” масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари кесишмасидан Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасигача;
– Шайхонтоҳур тумани:
“Шайх Зайниддин” масжиди олдидаги Кўкча дарвоза кўчаси Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
“Хўжа Аламбардор” масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор – Камолон кўчалари кесишмасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари кесишмасигача;
“Кох ота” масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари кесишмасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари кесишмасигача;
– Чилонзор тумани:
“Убай ибн Каъб” масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Ал Хоразмий – Катта қани кесишмасигача;
“Катта Қозиробод” масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк – Сўгалли ота кўчалари кесишмасигача;
“Новза” масжиди олдидаги Бунёдкор шоҳ кўчаси Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача;
– Учтепа тумани:
“Абдуллоҳ ибн Маъсуд” масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари кесишмасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари кесишмасигача.
«Ҳазрати Али” масжиди олдидаги Назарбек кўчаси Назарбек – Маҳорат кўчалари кесишмасидан Назарбек – Замахшарий 1-тор кўчалари кесишмасигача;
– Юнусобод тумани:
“Минор” масжиди олдидаги КХАЙ – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари кесишмасигача.
“Мирзо Юсуф” масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
– Яккасарой тумани:
“Усмон бин Маъзун” масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари кесишмасигача.
– Яшнобод тумани:
“Ислом ота” масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари кесишмасигача.
«Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари кесишмасидан Чўлпон — Салоҳият кўчалари кесишмасигача.
Шунингдек, масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланяпти.
Ҳокимлик фуқаролардан юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, вақтинча айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этади.
