Вандализм: Тошкентдаги хотира майдонида лавҳлар чизиб ташланган

120

Мустақиллик майдонида жойлашган Хотира ва қадрлаш хиёбони — пойтахтга ўзига хос кўрк бағишлайдиган манзил.

Хиёбондаги китобни эслатувчи металл лавҳларда II жаҳон урушида ҳалок бўлган ва бедарак кетганларнинг исм-фамилиялари ёзиб қўйилган.

Лекин баъзи лавҳларнинг ҳолати кўнгилни хира қилади. Уларда исмлар чизиб, ўчириб ташланган. Масъул ходимларнинг айтишича, ҳатто лавҳлар синдириб ташланган ҳолатлар ҳам бўлган экан.

Ishonch.uz мухбирлари хиёбонда бўлиб, мазкур аянчли ҳолатни тасвирга туширди.

Маълумот учун, вандализм тушунчаси 455 йилда герман қабилалари Римни талон-торож қилиб,  антик маданият обидаларини вайрон қилганлиги тарихига бориб тақалади. Кейинчалик у жоҳиллик, маданиятсизлик маъноларида ҳам кенг қўлланила бошлаган.