Эндиликда дори воситалари қиммат сотилса, ортиқчаси қайтарилади

64

Ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган нархни шакллантиришнинг шаффоф ва самарали механизмларини қўллаш орқали дори воситалари нархларининг чегарадош мамлакатларга нисбатан Ўзбекистон Республикасида асоссиз ўсишининг олдини олинади. Эндиликда истеъмолчилар томонидан дорихоналардан харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларининг QR — коди «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда, белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағ истеъмолчига қайтарилади.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази», Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маъсул ходимлари, шунингдек соҳада фолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этган йиғилишда 2023 йил 1 майдан ишга тушган янги тизим ҳақида қатнашчиларга батафси тушинтириш берилди.

1 майдан ишга тушган «Fair tech» тизими айни пайтда тест режимида ишламоқда. Ушбу тизим орқали шу кунгача 15 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар келиб тушган. Бу, ўз навбатида, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ҳар бир ҳуқуқбузарлик тезкорлик билан аниқланаётганлигини билдиради. Бу тизимнинг яна бир яхши тарафи шундаки, улгуржи сотувчи чакана сотувчига дорини белгиланган устамадан кўпроқ пул қўйиб сотяпти. «Онлайн фарм» тизимида барча дориларнинг базавий нархлари белгиланган. Фармацевт энди нархларни онлайн солиштириб, дориларни харид қилиши мумкин. Дори воситаларининг чегараланган нархлари бор.

Яъни биринчи Ўзбекистонга импорт қилиш ёки ишлаб чиқаришда Фармагентликдан дори воситалари рўйхатдан ўтказилганда шу дори воситасининг белгиланган (базавий) нархи шаклланади. Қонунчилик талабига кўра, улгуржи сотувчи воситачилар сонидан қатъи назар 15 фоизгача устама қўйиши мумкин, чакана сотувчи эса 20 фоизгача.

Яъни дори воситаларининг нархи шаклланиши бошланғич нархига нисбатан 37,5 фоиз белгиланади, шундан ортиқ сотиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Маълумот учун, Референт нарх шакллантириш тизими доирасида нархларни қайд этиш Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, шунингдек рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган дори воситаларига нисбатан татбиқ этилади.

Феруза Раҳимова,
ishonch.uz