МИНТАҚА КАСАБА УЮШМАЛАРИ ВАКИЛЛАРИ МАШВАРАТИ

39

Остона шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари касаба уюшмалари кенгашининг III йиғилиши бўлиб ўтди

Форумда аъзо давлатлар – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Мўғулистон ва Тожикистон миллий касаба уюшма марказлари касаба уюшмалари раҳбарлари, шунингдек, Озарбойжон ва Туркия касаба уюшмалари делегациялари иштирок этди.

Йиғилиш давомида кенгаш фаолиятининг 2023 йилдаги асосий йўналиш­лари таҳлил қилинди. Томонлар бу борада ўз ­фикр-мулоҳаза ва таклифларини илгари суришди.

Анжуманда кенгаш доирасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатга мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатларида халқаро ва ички туризмни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади.

Йиғилишда кенгаш иштирокчилари Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари кенгаши касаба уюшма ташкилотлари ўртасида «Энг яхши жамоа шартномаси» кўрик-танловини ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Танлов якунлари жорий йилнинг сентябрь ойида кенгашнинг IV йиғилишида эълон қилиниши кутилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси делегациясининг Қозоғистон Рес­публикасига ташрифи давом этмоқда.

Феруза РАҲИМОВА
ISHONCH.UZ