Озодбек Назарбековнинг “тадбиркорлиги” фош бўлди

158

Аксилкоррупция агентлиги Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековнинг бир вақтнинг ўзида “Коба санъат мажмуаси” фирмаси таъсисчиси бўлгани ва ҳозирда бу ҳолат бартараф этилганини маълум қилди.

Ани қланишича, вазир 2016 йил 16 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган мазкур фирмада 100 фоизлик улуш билан таъсисчи бўлиб келган.

Бу эса “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги Ҳукумат қароридаги “давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган”и ҳақидаги қоидага зид.
Агентлик ҳозирда қонунчиликка мувофиқ мазкур ҳолат бартараф этилган, яъни фирма таъсисчиси ўзгартирилган.

Шунингдек, агентлик вазирликка келгусида фаолиятида очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя қилинишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритган.