Олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари ҳам бошланиш арафасида. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги бош мутахассиси Жамшидбек Одилов “ishonch.uz” сайтига қабул жараёнлари, талабаликка қабул қилиш ва тест синовлари учун тўловлардаги имтиёзлар, шаффофлик масалаларида батафсил маълумот берди.
- Жорий йилда 8 та олий таълим муасасасига кириш учун тегишли таълим йўналишларида чет тилларидан ижодий имтихонлар ўтказилиши белгиланган. Мазкур таълим йўналишларига қабул 10 июль куни якунланади.

- Тест синовлари ўтказиладиган жойлар тўлиқ видеокузатув билан таъминланади.
- Алоҳида платформа орқали абитуриентлар ўзларига рақобатчи бўлган бошқа абитуриентларнинг тўплаган балларини кузатиб боришлари мумкин. Бунда бошқа бир абитуриентларнинг натижалари ўзгариб қолмаётгани, тест тўплаган баллари орқали шаффофлик асосида ўтказилаётганига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.
- 92 та бино тест синовлари жараёнларига шай.
- Тўғридан-тўғри имтихонларсиз талабаликка қабул қилинадиганлар: хизмат вақтида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ёки ҳалок бўлганларнинг фарзандлари ва турли давлат мукофотлари халқаро фан олимпиадалари ғолиблари…
- Ногиронлиги бўлган шахсларга 2 фоиз, тўлиқ давлат таъминотидаги ёки васийликка олинган абитуриентларга 1 фоиз, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга 4 фоиз миқдорида қўшимча қабул параметрлари ажратилади.
- Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлар 165 минг сўм миқдорда тўловни амалга оширишади. Айрим тоифадаги абитуриентлар бу тўловдан озод этилади.
