Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳига таяниб айтиш мумкинки, жорий йилнинг май ойида Ўзбекистонда автомобиллар савдоси қарийб 16 фоизга ошган. Ўтган ой учун якуний савдо 156 мингта автомобилни ташкил этди.
Бирламчи бозор
Енгил автомобиллар савдосининг умумий сони ой давомида 16 фоизга ошиб, 140 мингдан кўпроқни ташкил қилди.
Тошкент шаҳрида – 37%, Андижон – 19% ва Бухоро вилоятларида — 19% сезиларли ўсиш қайд этилди.
Иккиламчи бозор
Бир ой давомида 107,7 минг дона енгил автомобил сотилган, бу аввалги ойга нисбатан 11,9% га кўпдир. Ўтган йилнинг май ойига нисбатан 44% га сезиларли ўсиш кузатилди.
Май ойи бошида “Ўзавтомоторс” савдоси тўхтатилганига қарамай, янги «Chevrolet Onix» ва «Tracker» автомобилларининг сотуви қайта йўлга қўйилгани боис ой охирига келиб автомобиль бозоридаги фаоллик барқарор тикланди.
Электромобиллар бозоридаги фаоллик ўсишда давом этмоқда. Май ойида енгил электромобиллар сотуви 1,9 минг донани ташкил этди, бу апрель ойига нисбатан, бу 28%га кўпдир.
Зебо НАМОЗОВА тайёрлади



