Самарқандда тозаланмаган оқова сувлар Сиёбча каналига оқизилаётгани аниқланди

54

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидан оқиб ўтувчи Сиёбча каналига оқова сувлар оқизилаётгани тўғрисида хабар тарқалди. 

Вилоят экология бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда, Самарқанд тумани «Қўштамғали» маҳалласи ҳудудида жойлашган “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖга қарашли оқова сувларни тозалаш иншоотига тортиб берувчи насос станцияси электр тармоғида юзага келган носозлик сабабли, ҳосил бўлаётган оқова сувлар тозаланмасдан Сиёбча каналига оқизилаётгани маълум бўлди. Ҳозирда оқова сувдан намуналар олинган ва улар чуқур кимёвий таҳлилдан ўтказилмоқда.