Тест синовлари қандай ўтяпти?

120

Ishonch.uz мухбири жараёндан фоторепортаж тайёрлади

Инсонларни бир хил ғоя атрофидаги кураш бирлаштиради. Aбитуриентлар таъбири билан айтганда, бугун минглаб битирувчи ўқувчиларнинг “ҳаёт мамот масаласини ҳал қиладиган” имтиҳоннинг учинчи куни.

Сукунат чўккан бинода кўнглида ишонч, умид, ҳаяжон, қувонч туйғулари жўш урган минглаб қоракўзларга, назоратчиларнинг ўта синчков қарашларига нигоҳингиз тушади.

Илм ёш танламас, дегандек, абитуриентлар орасида ёши улуғ ва ўрта яшар юртдошларимизни ҳам кўплаб учратиш мумкин.

“Кутиш – оғир, кутиш – тош, кутиш – зиндон, кутиш – муз”, дейди шоир Усмон Aзим. Ичкарида ўз мақсадлари учун курашаётган болаларидан-да минг карра ҳаяжонда кутиб ўтирган ота-оналар диққатни тортади. Улар учун ҳамма шароит бор, салқин жойлар, куй-қўшиғ-у, тест жараёнини кўрсатиб турувчи мониторлар.

Бугун бизнинг жамиятда аксарият болаларнинг катта ҳаёт учун илк кураши мана шу хонадан, мана шу кундан бошланади.

Ishonch.uz жамоаси чин дилдан ҳаракат қилган барча кун қаҳрамонларининг мақсадига етишлари учун хайрихоҳ.

Эъзоза Умурзоқова
PressPhoto.Uz фотоагентлиги
билан ҳамкорликда тайёрланди